Иқтисод
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудидаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлар барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Хабарга кўра, Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича савдо тармоқларига кўрсатмалар юборилган.
«Рақобат қўмитаси халқимиз учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ўз ваколатлари доирасида зарурий барча чораларни кўриб боришини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77753
Жамият
56725
Жамият
55946
Жамият
51008
Жамият
//
Изоҳ йўқ