Иқтисод
Ўтган йили хорижий ташрифлар доирасида 135 миллиард долларлик келишувларга эришилган. Бу ҳақда Президент тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишида қайд этилди.
Шу йилнинг ўзида Туркия билан 9 миллиард, Покистон билан 1 миллиард 428 миллион долларлик инвестиция битимлари имзоланди.
Вазирлар, тармоқ раҳбарлари ёки ҳокимлар ушбу лойиҳаларнинг пайсалга солинишига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Инвестиция кўпайгани ҳисобига қурилиш ҳам ошади. Мутасаддиларга бу йилги қурилиш ҳажмини 400 триллион сўмга олиб чиқиб, соҳада камида 17% ўсишни таъминлаш топширилди.
Жорий йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси учун буджетдан 40 триллион сўм берилмоқда. Бу қурилиш, қурилиш материали, металлургия ва электротехника корхоналари учун катта бозор.
Лекин ҳудудлардаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари қурилиш сифати ва самарадорлигини назорат қилишга улгурмаяпти. Шу боис, Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада буюртмачи хизматларига тажриба тариқасида хусусий секторни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
77930
Жамият
56838
Жамият
56066
Жамият
51118
Жамият
//
Изоҳ йўқ