Сиёсат
Ўтган йили халқаро молия институтлари иштирокидаги 2,5 миллиард долларлик шартномаларда маҳаллий компанияларнинг улуши бор-йўғи 15 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Президент тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда қайд этиб ўтди.
Давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улуши 68 фоизга етган бўлса, Олмалиқ комбинати, «Ўзтрансгаз», «Миллий электр тармоқлари», «Узбекистан Аирпортс» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»да 40 фоизга ҳам етмайди.
Президент шунингдек, тадбиркорлар «давлат хариди, экспертиза, сертификат олишда бюрократия кўп, идорама-идора юриш керак» деб айтаётгани, айрим вазирлар ва тармоқ раҳбарлари «чет элники сифатлироқ» деган эскича фикрда юриб, маҳаллий тадбиркорларга йўл бермаётганини қайд этди.
Бу тизимни тубдан ислоҳ қилиш, маҳаллий корхоналарни халқаро молия институтлари лойиҳалари ва давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди.
Энди вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар ҳар бир лойиҳадаги музокара, тендер, қурилиш, хомашё топишни барча босқичида маҳаллий улушни кўпайтиришга шахсан жавоб бериши қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ