Спорт
Париж шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли IJF Judo Awards маросимида Ўзбекистон Дзюдо Федератсияси лойиҳаси «Judo for Children Project of the Year» — «Йилнинг энг яхши болалар лойиҳаси» номинатсиясида расман ғолиб деб топилди. Бу ҳақида Спорт вазилриги хабар берди.
Хабарда бу шунчаки мукофот эмас, бу келажак чемпионларини тарбиялаш йўлидаги улкан меҳнат ва тизимли ёндашувнинг эътирофи экани таъкидланган.
Мукофотни олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова қабул қилиб олган.
«Диёра Келдиёрованинг Париждаги тарихий ғалабаси бугун давлат миқёсидаги спорт тизими учун мустаҳкам пойдеворга айланди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, лойиҳа қизларни дзюдога фаол жалб этиш борасида ҳам энг юқори баҳога сазовор бўлган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77848
Жамият
56776
Жамият
56006
Жамият
51056
Жамият
//
Изоҳ йўқ