Умра зиёрати тўловининг ошиш сабаблари маълум қилинди

Сақлаш
12:19 / 18.01.2022 930 1

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра зиёрати тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, нархнинг оширилишига қуйидаги омиллар таъсир қилган:

 

– коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган;

 

– Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилди;

 

– Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган «Пулман зам-зам» ва Байтуллоҳ атрофидаги «Жабал Умар» ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган (олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган);

 

– олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ «Абу Сарҳад» ширкати билан шартнома имзоланган.

 

Шунингдек, ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланиши ва улардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқлиги маълум қилинди.

1 Изоҳ

Зиёда

06:01 / 01.01.1970

Оллох хар бир бандани оллохни байитни кўришликка насиб этсин қанча қўшилса хам пулини хисоблаб борадигон жой эмас милонлар қўшилганда хам тўлаб борган бўлардим хар бир бандани орзуси боришлик хаммамизга насиб айласин хар бир инсонди ўйлаб қилган харакатларидан юртбошимиздан оллох рози бўлсин худо хохласа ота онам хам шу бахтли инсонлар қаторида сафарга тайярланмоқда барча мўмин мусулмонларни шу оллохни уйини кўрсатиш учун харакат қилган барча инсонларга рахмат айтаман ва минатдормиз.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//