Жамият
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган байрамга иқтидорли ёшлар ўрнига фарзанди, жияни ва яқинларини хорижга юборган эди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов маълум қилишича, маҳаллий расмийлар 28 млн сўмни бюджетга қайтаради.
У Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдор шахслари томонидан қонунбузарликка йўл қўйилганини таъкидлаган.
“Дастлабки ўрганишлар натижасида бу воқеа ўз тасдиғини топди. Россия томонидан вилоят ҳокимлигига таклифнома берилган, ҳокимлик вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига йўналтирган.
Саккиз ўқувчи ва икки ўқитувчи юборилган. Шундан икки нафари – бошқарма бошлиғининг яқин қариндоши, яъни фарзанди ва жияни, яна икки нафари бошқарма ҳисобчиси ва методистининг фарзандлари бўлиб чиқди, яна бир нафари бошқарма бошлиғининг яқин танишининг ўғли бўлиб чиқди.
Уларнинг бориб келиши учун маҳаллий бюджетдан 95 миллион сўм ажратилган экан. Уч боланинг ота-онасидан 28 миллион сўм маҳаллий бюджетга қайтарилди”, деди Бурхонов.
Шунингдек, ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид экани ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятига тақдимнома киритилган, унда айбдорларга қатъий чоралар кўриш сўралган.
“Ўрганишлар натижасида 28 миллионни қайтардик. Яна бир бор ўрганиб, яна бюджетга зарар етказилган бўлса уни ҳам қайтариш, шунингдек, таниш-билишчилик ҳолатларига йўл қўйгани учун мутасаддиларга, биринчи навбатда, бошқарма раҳбарига ҳамда бошқа айбдорларга кескин чора кўриш, яъни лавозимдан озод этишгача бўлган чоралар кўриш бўйича тақдимнома киритдик. Бу бўйича ўн кун ичида жавоб берилиши керак”, деган Бурхонов.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56642
Жамият
55841
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ