Спорт
Абдуқодир Ҳусанов “Manchester City”нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 21 ёшли футболчи мухлислар овоз бериш натижасига кўра, италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ҳамда португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силвани ортда қолдирди.
2026-йил январь ойига келиб, Абдуқодир Ҳусанов“Manchester City”нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Ёшко Гвардиол ва Рубен Диашнинг жароҳатлари фонида Пеп Гвардиола унга ишонч билдирди ва ўзбекистонлик футболчи бу ишончни тўлиқ оқлади.
Ҳусанов жамоа сафида 8 та учрашувдан 7 тасида асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, яна бир баҳсда эса 40 дақиқа ўйнади. Ҳозирда бу орқали Пеп Гвардиоланинг сўнгги баҳсларда энг кўп ишонч билдираётган шогирди бўлиб турибди. Аксарият баҳсларда 7 баллдан юқори баҳога лойиқ кўрилди. Ушбу ўйинларнинг 3 тасида “Manchester City” дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ