Сиёсат
YouTube платформасининг 2025 йилда ишга туширилган фойдаланувчиларга хорижий тилдаги видеоларини ўз она тилларида кўриш имконини берувчи сунъий интеллект асосидаги дубляж функциясига аввал чекланган тиллар, жумладан, рус тили ҳам расман қўшилди. Бу ҳақда Google расман маълум қилди.
Қайд этилишича, дубляж кутубхонаси 27 та янги тилларга бойитилиб, 6–12 ой ичида ўзбек тили ҳам қўшилиши кутилмоқда.
СИ дубляж қандай ишлайди?
Алгоритмлар маърузачининг овозига мослашади, бу эса блогернинг акцентсиз ва нутқ услубини сақлаган ҳолда бир неча тилда гапира олишини билдиради. Аввал СИ таржимаси фақат инглиз, испан, француз ва бошқа кенг тарқалган тилларни қўллаб-қувватлаган ва бу функциядан фақатгина даромад келтирадиган аккаунтлар фойдалана олган. Энди эса ундан барча влогерлар фойдаланиши мумкин.
.jpg)
Уни фаоллаштириш учун видеоларни тармоққа жойлашдан аввал СИ-дубляж катагига белги қўйиши керак. Кузатувчилар бўлса созламалардаги тегишли белгини босиб, керакли тилни танлаши керак.
Googleʼнинг таъкидлашича, видеоларда СИ дубляж йўқлиги тавсияларда видео рекламасига таъсир қилмайди. Бироқ ушбу функциядан фойдаланиш кўришлар сонини ошириши мумкин.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56640
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ