Спорт
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи витсе-президенти Равшан Эрматов РИА Новостига берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмаётганини маълум қилди.
«Йўқ, (бу масала) кўриб чиқилмаяпти», дея жавоб берган Эрматов жамоалар ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган эҳтимолий ўртоқлик ўйини ҳақида берилган саволга.
Маълумот учун, жорий йил Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. АҚСж, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнирда миллий жамоа Португалия ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Учинчи рақиб номи ҳозирча аниқ эмас. Бу Янги Каледония, Ямайка ёки Конго Демократик Республикаси жамоаларидан бири бўлиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78072
Жамият
56891
Жамият
56136
Жамият
51183
Жамият
//
Изоҳ йўқ