Спорт
Шахмат оламидаги энг нуфузли турнирлардан бири — анъанавий тарзда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказиладиган Tata Steel Chess 2026 мусобақасида Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди.
.jpg)
Турнир давомида рақибларига қарши партияларни ишончли ўтказиб, барқарор ва мазмунли ўйин намойиш этган ўзбекистонлик гроссмейстер якунда ҳиндистонлик шахматчи Аржун Эригаисини қора доналардан туриб таслим этди. У мазкур мусобақа давомида даҳшатли 2862 перформанс билан 9/13 очко тўплаган.
.jpg)
Маълумот учун, Абдусатторов 2023 (2-ўрин), 2024 (3-ўрин), 2025 йилларда (3-ўрин) ҳам чемпионликка жуда яқин келган эди. Бу йил эса у ўз мақсадига эришди. Шу билан ўзбекистонлик шахмат устаси жаҳон рейтингида кучли бешликка мустаҳкам жойлашди.
.jpg)
Шунингдек, Жавоҳир Синдаров ҳам турнидирда яхши иштирок этди. У сўнгги матчда Тай Дай Ван Нгуенга қарши қора доналарда ғалаба қозонди ва 2-ўринни эгаллади. У 13 имкониятдан 8,5 очко жамғаришга эришган.
.jpg)
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ