Маданият
Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар қилмоқда.
Айтиш керакки, бугунги кунда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Музей пойтахтимиздаги Абулқосим мадрасаси, "Халқлар дўстлиги" саройи ҳамда Алишер Навоий ҳайкали ўртасидаги майдонда барпо этилади. Mузей биносининг меъморий концепцияси япониялик машҳур архитектор Taдао Андо томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Бош лойиҳаси сифатида эса Германиянинг “Atelier Brückner GmbH” меъморий бюроси иштирок этмоқда. Tақдимот доирасида “Atelier Brückner” меъморчилик бюроси мутахассислари томонидан объектнинг бош режаси, турли мақсадларга мўлжалланган майдонларининг муҳандислик ва режалаштириш ечимлари тақдим этилди.
Қурилиш ишлари 2023 йилда тугалланиши кўзда тутилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
77887
Жамият
56797
Жамият
56027
Жамият
51079
Жамият
//
Изоҳ йўқ