Абдуқодир Ҳусанов IFFHS’нинг 2025-йилги рамзий терма жамоасига киритилди

Сақлаш
09:04 / 28.01.2026 12 0

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (ИФФҲС) Осиё Футбол Конфедерациясининг 2025-йилги рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди.

 

Рамзий терма жамоага қуйидаги футболчилар киритилди:

 

Дарвозабон: Зион Сузуки — “Парма” (Япония); Ҳимоячилар: Рео Ҳатате — “Селтик” (Япония), Ким Мин Жаэ — “Бавария” (Жанубий Корея), Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити” (Ўзбекистон); Ярим ҳимоячилар: Канг Ин Ли — “ПСЖ” (Жанубий Корея), Муҳаммад Канно — “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони), Каишу Сано — “Майнс” (Япония), Ритсу Доан — “Айнтрахт” (Япония); Ҳужумчилар: Салем Ал-Давсари — “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони), Сон Ҳён Мин — “Лос-Анжелес”(Жанубий Корея), Такефуса Кубо — “Реал Cоседад” (Япония).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//