Жамият
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жорий йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида боғча пули миқдорлари оширилмаганини маълум қилди. Бироқ айрим имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаган.
Яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги тегишли қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар — давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган:
▪️ 5-тоифадаги туманларда — 25 фоиз;
▪️ 4-тоифадаги туманларда — 25 фоиз;
▪️ 3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) — 15 фоиз.
Келтириб ўтилган мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январга қадар этиб белгиланганлиги сабабли айни вақтда ушбу имтиёз ўз кучини йўқотган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги тегишли қарори асосида 2025 йил 1 январдан бошлаб — давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари белгиланган ва у ҳозирга қадар амал қилиб келмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ