Жамият
Ўзгидромет 1 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 26–28 январь кунлари баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
26–28 январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26–29 январда кечаси -6– -11° совуқ, кундузи -3° совуқ– +2° илиқ, 30 январь–1 февралда кечаси -3– -8° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26–28-январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26–29 январда кечаси -6– -11° совуқ, кундузи -3° совуқ– +2° илиқ, 30 январь–1 февралда кечаси -3– -8° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 26 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилояти шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.
27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. 29 январь–1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26–28-январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 26–30 январда -3° совуқ– +2° илиқ, 31 январда 0– +5° илиқ, 1 февралда кечаси -2– -7° совуқ, кундузи 26- ва 28 январда +5– +10° илиқ, 27 январда +3– +8° илиқ, 29–31-январда +7– +12° илиқ, 1-февралда кечаси +2– +7° илиқ; чўл ҳудудларда 26–29 январда кечаси -6– -11° совуқ, кундузи -3° совуқ– +2° илиқ, 30 январь–1-февралда кечаси -3– -8° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. 29 январь–1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26–28-январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 26–31 январда -3° совуқ– +2° илиқ, 1 февралда кечаси 0– -5° совуқ, кундузи 26 январда +3– +8° илиқ, 27-28 январда +1– +6° илиқ, 29 январь ва 1-февралда +2– +7° илиқ, 30 январда +5– +10° илиқ, 31-январда +7– +12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 29 январь–1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26–28-январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади,
Ҳарорат кечаси 26–29 январь ва 1 февралда -2° совуқ– +3° илиқ, 30-31 январда 0– +5° илиқ, кундузи 26 январь ва 28 январда +7– +12° илиқ, 27 январь ва 1-февралда +5– +10° илиқ, 29-31-январда +9– +14° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 27-28-январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0– -5° совуқдан -3° совуқ– +2° илиққача, кундузи 0– +5° илиқдан +4– +9° илиққача ўзгариб туради.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. 26-, 29–31 январь ва 1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26–28-январда йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади. 26 январда қор кўчиши хавфи бор.
Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -8– -13° совуқдан -3– -8° совуққача, кундузи 0– -5° совуқдан -3° совуқ– +2° илиққача ўзгариб туради.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Спорт
77562
Жамият
56626
Жамият
55824
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ