«Малика» савдо мажмуаси, «Пойтахт бизнес маркази» ва «Белдирсой оромгоҳи» сотилди

Сақлаш
22:56 / 17.01.2022 1006 0

«Пойтахт бизнес мажмуаси», «Малика» савдо мажмуаси, «Белдерсой оромгоҳи» ҳамда «Noʼkis vinozavodi» АЖ сотилди, дея хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.

 

«Noʼkis vinozavodi» АЖнинг 51% улуши «Qarataw sawda bazasi» МЧЖга 17,5 млрд сўм харид қиймати ҳамда 3,4 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан сотилган.

 

«Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда БААнинг «Quadro IH DMCC» компанияси 164 млрд сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 млн доллардан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан ғолиб бўлган.

 

«Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини «Premium Prime Service» МЧЖ 125 млрд сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан қўлга киритган.

 

«Белдирсой оромгоҳи» дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда «Ulkan Mulk» МЧЖ 107 млрд сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

 

Шунингдек, харидорлар дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//