Жамият
Адлия вазирлиги тақдим қилган 2025 йил якуни бўйича сарҳисобда ТОП-5 иш битиши қийин бўлган ташкилот рўйхати эълон қилинди.
Булар:
▪️ «Ҳудудгазтаъминот»;
▪️ Кадастр агентлиги;
▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
▪️ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ.
Маълумотга кўра, давлат хизматларини кўрсатиш доирасида 2025 йилда жами 252 747 та қонун бузилиши кузатилган бўлиб, шундан 170 678 таси – муддат бузилиши, 50 775 таси – асоссиз рад этилиш ҳисобига тўғри келади. 16 048 тасида эса ортиқча ҳужжат талаб қилиш ҳолати кузатилган.
Юқорида келтирилган ташкилотлар эса мазкур қонун бузилишлари бўйича “етакчилик” қилган.
Масалан:
1. «Ҳудудгазтаъминот» — 43 367 та;
2. Кадастр агентлиги — 32 544 та;
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 21 321 та;
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 19 176 та;
5. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ — 18 014 та.
Адлия вазирлиги ўз сарҳисобида давлат хизматларини кўрсатиш доирасида қонун бузилишлари 2025 йилда 2,5 баробарга камайганини маълум қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ