Жаҳон
2025 йилнинг октябрида Австралия 16 ёшгача бўлган болаларнинг машҳур Instagram, Facebook, TikTok, ва You-tube каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаган биринчи мамлакат бўлди.
Франция ҳам шунга ўхшаш ташаббусни (15 ёшгача бўлган болалар учун), жумладан, мамлакат президенти Эммануэль Макрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида 2024 йилги “Беҳаловат авлод” бестселлери муаллифи, психолог Жонатан Хайдт билан музокара ўтказган Эммануэль Макрон бу борада ўзининг Twitter саҳифасида шундай ёзади:
“Ижтимоий тармоқларни тартибга солиш бўйича етакчи мутахассис, “Беҳаловат авлод” асари муаллифи билан муҳим суҳбат ўтказдим. Биз биргаликда ҳал қилувчи кураш олиб борамиз: ижтимоий тармоқлардаги ҳолат, алгоритмлар ва платформалар бўйича назоратни қайтариб, фарзанд ва ўсмирларимизни ҳимоя қиламиз. Ваъда бераман: Франция бу йўлда етакчи бўлади”.
Аввалроқ Қозоғистон ҳам 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чекловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
77557
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ