Lactalis компанияси Ўзбекистондаги айрим болалар озуқасини қайтариб олмоқда

Сақлаш
09:48 / 23.01.2026 14 0

Франсиянинг Лаcталис компанияси таркибидаги бактериал модда туфайли 18 та давлатдаги болалар озуқасини қайтариб олишини маълум қилди.

 

Эндиликда дорихоналар ва йирик савдо тармоқларида сотиладиган Пиcот маркасидаги болалар озуқаси, хусусан, ушбу маҳсулотнинг 6 та партияси қайтариб олинмоқда. Бунга уларнинг таркибида сереулид моддаси аниқлангани сабаб бўлган. Ушбу токсин ич кетиши ва қусишни келтириб чиқариши мумкин.

 

 

“Бу маълумот болаларнинг ота-оналарида хавотир уйғотиши мумкинлигини тўлиқ тушунамиз”, дейилади Лаcталис компанияси баёнотида.

 

Франсиядан ташқари, Австралия, Чили, Хитой, Колумбия, Конго Республикаси, Эквадор, Испания, Мадагаскар, Мексика, Монако, Ўзбекистон, Перу, Грузия, Гретсия, Кувайт, Чехия ва Тайвандаги маҳсулот партиялари ҳам қайтариб олинади.

 

Ҳозирча Франсия расмийлари ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳеч қандай шикоят ёки ҳолатни қайд этмаган. Лаcталис компанияси 2018-йилда салмонелла тарқалиши билан боғлиқ йирик можаро марказида қолган эди. Ўшанда компания касаллик миқёсини яширишга уринганликда айбланган ва натижада 80 дан ортиқ мамлакатда 12 миллион дона чақалоқлар учун озуқа қайтариб олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

11:51 / 23.01.2026 0 29
Endi har oy milliy donorlik aksiyasi o‘tkaziladi

//