Спорт
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Дунё нашри хабар берди.
Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, ўсмирлар тоифасида ғолиб бўлган Охунжон Абдуқодировнинг натижаси алоҳида эътироф этилган – у чемпионатда янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Шунингдек, Ярослава Эштаева кумуш медалга сазовор бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда эса Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садиров бронза медалини қўлга киритди.
«Қитъа биринчилигидаги мазкур натижалар ўзбекистонлик мерганларнинг тайёргарлиги ва халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади», дея ёзади нашр.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77686
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50965
Жамият
//
Изоҳ йўқ