Жамият
Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Ушбу янгилик 21 январь куни қабул қилинган қонунда (ЎРҚ-1115-сон) кўзда тутилган бўлиб, ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун Сенат томонидан 1 ноябрь куни маъқулланганди.
Хусусан, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;
ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.
Унга кўра, сунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуи.
Инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган технологиялар асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмас.
Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Сенатда ушбу қонунни кўриб чиқиш вақтида сенатор Комила Карамова унинг зарарли тарафларига эътибор қаратганди. «Ўқувчилар масалани ўйлаб ўтирмай, чатботнинг жавобини, яъни кўп ҳолларда нотўғри жавобни олишяпти. Оқибатда СИдан манқуртларча фойдаланиш онгни заифлаштирмоқда», – деганди у.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77553
Жамият
56621
Жамият
55819
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ