Тошкентдаги қайси лабораторияларда коронавирусга бепул ПЗР тести топшириш мумкин? (рўйхат)

Сақлаш
17:18 / 17.01.2022 896 0
Фото: Газета

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент шаҳридаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот берди.

 

Қайд қилинишича, юртдошларимиз Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам коронавирусга қарши ПЗР тест синамаларини ҳар куни 24 соат давомида топшириш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

 

Ушбу хизматнинг пойтахтимиздаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари қуйидагилар:

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси

 

Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

 

Учтепа тумани бўлими лабораторияси

 

Учтепа тумани, Чилонзор 21.

 

Сергели тумани бўлими лабораторияси

 

Сергели тумани, Сергели 3-14.

 

Чилонзор тумани бўлими лабораторияси

 

Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

 

Юнусобод тумани бўлими лабораторияси

 

Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

 

Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси

 

Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

 

Бектемир тумани бўлими лабораторияси

 

Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

 

Миробод тумани бўлими лабораторияси

 

Саракўл кўчаси, 76-уй.

 

Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси

 

Хадра массиви, 17 А-уй.

 

Яшнобод тумани бўлими лабораторияси

 

Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

 

Яккасарой тумани бўлими лабораторияси

 

Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

 

Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади

 

Сергели тумани, Сергели 3-14.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//