Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга кўра, соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагилар режалаштирилган:
➖ 2026-йил 1-майдан бошлаб Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, 1-октябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2027-йилдан эса бошқа ҳудудларда “Стент фор Лифе” ва “Аcтион План фор Строке” халқаро дастурлари асосида ишлаб чиқилган “Инфаркт ва инсултга қарши курашиш” миллий дастури амалиётга жорий этилади;
➖ Тез ёрдам бригадалари телеметрик электрокардиограф ва мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади. Шу жумладан, ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, тез ёрдам бригадалари ва шифохоналар ўртасида реал вақт режимида маълумот алмашиш имконияти яратилади;
➖ Статсионар тиббиёт муассасаларида инсултни сунъий интеллект асосида ташхислаш имконияти яратилиб, беморларнинг ҳаракат маршрути рақамлаштирилади. Шифохоналар эса шошилинч ҳолатларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун тромб эритувчи дори воситалари ҳамда зарур сарфлов материаллари билан таъминланади.
Шунингдек, “Ангелс Инитиативе” халқаро ташаббусининг “ФАСТ Ҳероэс” дастури асосида мактаб ўқувчилари учун махсус машғулотлар ташкил этилади. Ҳар йили 29-сентабр – Бутунжаҳон юрак куни ва 29-октабр – Бутунжаҳон инсултга қарши курашиш куни муносабати билан бепул қон босими, қанд ва холестерин кўрсаткичларини ўлчаш, аҳолининг шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказилади.
Дастурни молиялаштиришга 2026-йилда 239 миллиард сўм, 2027-йилдан бошлаб 280 миллиард сўм ажратилиши таъкидланди.
Рақамли платформа доирасида “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими жорий қилиниб, қон ва унинг таркибий қисмлари ҳаракатини назорат қилиш, шошилинч тиббий ёрдам билан интегратсияланган ҳолда буюртма бериш, муассасаларнинг захирасини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.
Қон билан ишлаш хизматини молиялаштириш учун 2026 йилда 308 миллиард сўм, 2026—2030 йилларда эса соҳани такомиллаштиришга жами 1,75 триллион сўм назарда тутилгани қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77552
Жамият
56619
Жамият
55817
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ