Жамият
Шавкат Мирзиёевга сунъий интеллект технологиялари учун инфратузилма яратиш ишларининг бориши ҳақида ахборот берилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда замонавий кичик супер компютер ишга туширилди, катта супер компютерни харид қилиш ва ишга тушириш ишлари фаол босқичда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 15 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади, соҳадаги мутахассисларнинг салоҳияти ошади, маҳаллий СИ ечимларини яратиш ва жорий этиш имкониятлари яратилади.
Мамлакат ҳудудларида замонавий дата-марказлар тармоғини кенгайтириш, маълумотлар хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Рақамли хизматлар сонини 900 тагача етказиш, “МйГов.уз” мобил иловасининг функсионаллигини кенгайтириш, 50 тадан ортиқ хизматларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, Аҳолининг ягона реестрини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субектини очиш, якка тартибдаги тадбиркорлик ходимларини ҳисобга қўйиш, банк пластик картасини очиш, СИМ карта олиш, суғурта ва реклама хизматларини рақамлаштириш режалаштирилган.
Йиғилишда, шунингдек, телекоммуникатсия инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада барқарор ўсиш суръатларига эришилаётгани, интернет тезлиги ва қамрови йилдан йилга ошиб, мобил алоқа хизматларининг сифати яхшилангани таъкидланди. 2026-йилда 5Г технологияларини жорий этиш ва аҳоли пунктларини юқори тезликдаги интернет билан қамраб олишни давом эттириш, шунингдек, сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишни кенгайтириш режалаштирилган.
Тақдимотда 2030-йилга қадар стартапларнинг сонини 5 мингтага, экспорт бозорларига чиққан стартапларнинг сонини 200 тага етказиш, венчур инвеститсияларнинг ҳажмини 2 миллиард долларга олиб чиқиш мақсад қилингани таъкидланди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
77551
Жамият
56619
Жамият
55817
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ