Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий қилинади

Сақлаш
14:58 / 20.01.2026 6 0

Қозоғистонда вице-президент лавозими ва Халқ Кенгаши органи жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултой йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

 

“Ҳар нарсанинг ўз вақти бор, деб бежизга айтишмайди. Шундай вақт келди, деб ўйлайман. Ва бугун Миллий қурултойнинг якуний йиғилишига янги муҳим таклиф билан чиқишни истаган бўлардим...

 

Гап Қозоғистон республикаси вице-президенти институтини ташкил қилиш ва уни тегишли равишда конституцияда мустаҳкамлаш ҳақида бормоқда. Вице-президент президент томонидан, кўп овоз йиғиш йўли ва парламент розилиги билан тайинлайди. Унинг ваколатлари доирасини давлат раҳбари белгилаб беради”, дейди Тўқаев.

 

Унга кўра, вице-президент мамлакат раҳбари топшириғи билан халқаро форумларда ва хорижий делегациялар билан музокараларда Қозоғистон манфаатларини ифода этади. У шунингдек, парламентда ҳам президент манфаатларини ифодалаб, маҳаллий ва хорижий ижтимоий-сиёсий, илмий ва маданий-маърифий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

 

Мамлакатда амалдаги парламент фаолиятини таъминловчи баъзи аппарат тузилмалари, шунингдек, давлат маслаҳатчиси лавозими бекор қилиниши мумкин. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//