Жамият
19 январь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида сенаторлар, экспертлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ иштирокида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ижтимоий соҳалар бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Мажлисда Стратегиянинг «Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш» йўналишида белгиланган вазифалар, жумладан мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш, профессионал таълимни ривожлантириш ва олий таълим билан қамровни ошириш, педагог кадрлар мақомини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иқтисодиётнинг энг тез ривожланаётган тармоқларида амалий тадқиқотларни кучайтириш ва «корхона – олий таълим муассасаси – илмий ташкилот» ҳамкорлик тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари кўриб чиқилди.
Мажлис иштирокчилари соғлиқни сақлаш соҳасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, 2030 йилга келиб умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, юрак қон-томир касалликларидан эрта ўлимни (30-69 ёш) 27 фоизгача камайтириш, саратон касаллигидан эрта (30-69 ёш) ўлимни 5,2 фоизгача камайтириш мақсад қилинмоқда.
Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш мақсадида юрак қон-томир, хавфли ўсма, қандли диабет, сил касалликлари ташхиси қўйилган беморларнинг 50 фоизини профилактик кўрикларда аниқлашни йўлга қўйиш, даволаш муассасаларига поликлиника электрон йўлланмаси орқали борган беморлар улушини 70 фоизга етказиш назарда тутилмоқда.
Стратегия ижросини таъминлашда депутатлар ҳамда жамоатчилик назорати зарурлиги қайд этилди. Амалга оширилиши белгиланган ижтимоий ислоҳотлар аҳолига сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришдан иборат.
Сенаторларга «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттиришга, таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77548
Жамият
56616
Жамият
55816
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ