Жаҳон
Бирлашган Араб Амирликларида тинчлик, ижтимоий адолат ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли «Инсоний биродарлик» (Заед Аwард фор Ҳуман Фратернитй) мукофоти совриндорлари эълон қилинди.
.jpg)
Бу йил мукофот учун Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишуви, афғон қизлари таълими ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Зарқа Яфтали лойиқ топилди.
Мукофот совриндорларини танлаш жараёни халқаро миқёсда тан олинган мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан амалга оширилди. Ҳайъат таркибида турли минтақалардан етук сиёсий, диний ва гуманитар арбоблар билан бир қаторда, Марказий Осиёдан ҳайъатга киритилган биринчи ва ҳозирча ягона вакил – Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди
.jpg)
Ушбу иштирок ва 2026 йилги мукофот совриндорларини табриклаш катта шараф эканини қайд этган Мирзиёева Озарбойжон ва Арманистон ўртасида эришилган тинчлик келишуви ҳатто узоқ йиллар давом этган ва мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол намоён этганини таъкидлади.
«Зарқа Яфталини алоҳида таъкидлашни истайман. Унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири, бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатади. Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир», деб ёзади Саида Мирзиёева телеграм саҳифасида.
Совриндорларни тақдирлаш маросими 2026 йил 4 февраль куни БМТ томонидан белгиланган Халқаро инсон биродарлиги кунида бўлиб ўтади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
77548
Жамият
56616
Жамият
55816
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ