Жамият
19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида шахсга доир маълумотларни ҳимоялаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–45-сон Фармони ижросини таъминлаш, миграция ва персоналлаштириш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш мақсадида Шавкат Мирзиёев қарор қилди.
Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга идентификaцияловчи ID карталар биринчи маротаба расмийлаштирилганда унинг чипига киритиладиган электрон рақамли имзо сертификатини бепул берилиб, фуқаро “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида автоматик тарзда бепул рўйхатдан ўтказилади.
Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 январдаги қарори билан тасдиқланди. У ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан такомиллаштиришга қаратилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
77548
Жамият
56616
Жамият
55816
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ