Жамият
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган зирҳли транспорт воситалари ҳамда катерлар замонавий стандартларга мувофиқ масофадан бошқариладиган жанговар модуллар билан жиҳозланади.
Ҳозирда лойиҳа билан мудофаа саноат комплекси тизимидаги Langar Group корхонаси шуғулланмоқда.
Корхона раҳбари Иқболжон Ботировнинг маълум қилишича, 2031 йилгача жанговар модулларни маҳаллийлаштириш даражасини 90 фоизга етказиш режалаштирилган.
Хабарга кўра, енгил зирҳли транспорт воситаларида ўт очиш учун анъанавий равишда турелдан фойдаланилади. Аммо бундай шароитда ҳарбий хизматчи ўз танасининг бир қисмини люкдан чиқариб туриши керак бўлади. Бундан ташқари, ҳаракат вақти кучли силкиниш бўлгани боис аниқлик тушиб кетади. Шунингдек, бундай ёндашувнинг кўриш чекланган муҳитдаги самарадорлиги паст бўлади. Масофадан бошқарилувчи жанговар модуллар мана шу муаммоларнинг деярли барчасини бир вақтнинг ўзида ҳал қилиш имконини беради. Шу билан бирга, стабилизаторлар шарофати билан техника ҳаракат вақтида ҳам юқори аниқликда ўт оча олади.
Жанговар модулларга хос яна бир жиҳат шуки, оператор муайян нишонни “мақсад” сифатида белгилаши мумкин. Шундан сўнг платформа уни автоматик тарзда мўлжалда ушлаб туради.
Таъкидланишича, Langar Group нафақат қуруқлик техникалари, балки зирҳли катерлар учун ҳам модуллар етказиб бериши мумкин.
Маълумот учун, худди шундай тизимлар аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон чегарачиларининг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган қўшма машғулотида кўзга ташланган эди.
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77546
Жамият
56614
Жамият
55814
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ