Ҳафта давомида яна қор ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
11:43 / 19.01.2026 7 0

Ўзгидромет 25 январгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси – 19–23 январда -8– -13° совуқ, 24-25 январда -5– -10° совуқ, кундузи – 18–20 январда -1– -6° совуқ, 21–25 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 19-20 январда ёғингарчилик кутилмайди. 21 ва 25 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 22–24 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси – 18–20 январда -2– -7° совуқ, 21 январда 0– -5° совуқ, 22–25 январда -3– -8° совуқ, кундузи – 19–21- ва 24-25 январда 0– +5° илиқ, 22-23 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.

 

Навоий вилояти шимолида кечаси – 19–23 январда -8– -13° совуқ, 24-25 январда -5– -10° совуқ, кундузи – 19-20 январда -1– -6° совуқ, 21–25 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 19-20 январда ёғингарчилик кутилмайди. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 23–25 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси – 19-21 январда 0– -5° совуқ, 22–25 январда -2– -7° совуқ, кундузи – 19–21 ва 24-25 январда 0– +5° илиқ, 22-23 январда -2° совуқ– 3° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 19-20 январда ёғингарчилик кутилмайди.

 

21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.22 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 23–25 январда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси – 19–22 январда 0– -5° совуқ, 23–25 январда -2– -7° совуқ, кундузи 19 ва 24-25 январда +2– +7° илиқ, 20-21 январда +5– +10° илиқ, 22-23 январда 0– +5° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 19–21 ва 24-25 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси – 19–21 январда 0– -5° совуқ, 22–25 январда -2– -7° совуқ, кундузи – 19–21 январда 0– +5° илиқ, 22–25 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

19 январда қор кўчиши хавфи бор.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси – 0– -5° совуқдан -8– -13° совуққача, кундузи -3° совуқ– +2° илиқдан -2– -7° совуққача ўзгариб туради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//