Илм-фан
АҚШнинг Колорадо университети ва Германиядаги Макс Планк институти олимлари тасаввур қилиш жараёнида инсон мияси қандай ишлашини кузатишди.
Маълум бўлишича, мия тасаввур қилиш вақтида ўзининг келажакдаги қарорларини алгоритмик тарзда қайта дастурлаб борар экан.
Масалан, агар сиз кимнидир ижобий ҳолатда тасаввур қилсангиз, бу ўша одамни ҳақиқатан ҳам кўпроқ ёқтириб қолишингизга сабаб бўлади. Яъни бунда мия тасаввурни хом-хаёл эмас, реал воқеа сифатида қабул қилади ва ҳақиқий ҳаётга татбиқ этади.
Ўтказилган тажриба давомида иштирокчилардан таниш одамлар рўйхатини тузиб, уларни ёқтириш даражасига қараб тартиблаш сўралган. Кейин қатнашчилар рўйхатдаги ўзлари учун муҳим бўлмаган одамлар билан 8 сония давомида ижобий ёки салбий воқеаларни тасаввур қилишган. Уларнинг мияси эса сканер остида кузатилган.
Натижа ҳайратланарли бўлган. Гап шундаки, ижобий воқеаларни тасаввур қилган одамлар ҳақиқатан ҳам ўша инсонларни ёқтира бошлаган. Бу уларнинг мияларида ҳам аниқ акс этган.
Қизиқ томони, тасаввур қилган ҳолатлар мияда реал тажриба сингари қайд этилган ва мия механизмлари фаоллашган.
Бу тасаввур орқали ҳам янги ҳиссиётлар ва муносабатлар пайдо бўлиши мумкинлигини англатади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур илмий топилма одамларга психологик ёрдам беришда, ижтимоий муносабатларни яхшилашда ёки масалан, спортчи ёки мусиқачининг руҳий тайёргарлигини оширишда фойдали бўлиши мумкин.
Аммо шуни ҳам айтиш керакки, тасаввур ҳар доим ижобий натижа бермайди. Мисол учун, хавотир ёки депрессия туйган одамларда кўпинча салбий тасаввурлар кучлироқ бўлади. Бундай ҳолат эса тасаввур соғлиқни ёмонлаштириши мумкин.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77534
Жамият
56609
Жамият
55809
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ