Жамият
Numbeo халқаро таҳлилий платформаси эълон қилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг арзон яшаш мумкин бўлган давлатлар қаторидан жой олди.
Тадқиқот натижалари бўйича республика 155 та давлат орасида 138-ўринни эгаллаган (рейтингда ўрин қанчалик паст бўлса, яшаш шунчалик арзон ҳисобланади). Ўзбекистоннинг яшаш харажатлари индекси 27,3 баллни ташкил этиб, бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Рейтингни тузишда Нью-Йорк шаҳри таққослаш учун асос қилиб олинган бўлиб, унинг нархлар даражаси шартли равишда 100 балл деб белгиланган. Индекс қанча паст бўлса, мазкур мамлакатда яшаш шунча арзон бўлади. Ҳисоб-китобларда уй-жой ижараси, коммунал хизматлар, озиқ-овқат, ресторан харажатлари ҳамда харид қобилияти инобатга олинган.
Numbeo маълумотларида Ўзбекистон деярли барча асосий харажат тоифаларида нархлар паст даражадаги давлат сифатида қайд этилган.
Асосий кўрсаткичлар:
▪️ Яшаш харажатлари индекси (умумий нархлар даражаси) – 27,3 балл;
▪️ Ижара индекси – 12,2 балл (ижара нархлари нисбатан арзонлигини кўрсатади);
▪️ Ижара билан бирга яшаш харажатлари индекси – 20,6 балл;
▪️ Озиқ-овқат нархлари индекси – 30,1 балл;
▪️ Ресторан ва кафелар нархлари индекси – 23 балл;
▪️ Маҳаллий харид қобилияти индекси – 47,8 балл.
Таҳлил Ўзбекистон асосий товарлар ва хизматлар нархи паст бўлган мамлакат эканини кўрсатади. Шу билан бирга, харид қобилияти кўрсаткичи аҳолининг даромадлари чекланганини ҳам акс эттиради.
Таъкидлаш лозим, Марказий Осиё давлатлари глобал рўйхатнинг қуйи қисмидан жой олган. Бу эса улар яшаш харажатлари энг паст бўлган мамлакатлар қаторига киришини англатади.
Ҳисобот қуйидагича:
▪️ Қозоғистон – 128-ўрин (яшаш харажатлари индекси 29,8);
▪️ Тожикистон – 136-ўрин (27,9);
▪️ Ўзбекистон – 138-ўрин (27,3);
▪️ Қирғизистон – 140-ўрин (27,3);
▪️ Туркманистон бўйича маълумот мавжуд эмас.
Рейтингга кўра, яшаш энг қиммат бўлган ҳудудлар Бермуда, Кайман ва Виргин ороллари ҳисобланади. Энг арзон яшаш мумкин бўлган мамлакатлар қаторига эса Покистон, Ҳиндистон ва Ливия киради.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ