Маданият
Шавкат Мирзиёев жорий йилда АҚШда ўзбекистонликлар учун маҳалла гузари ташкил этиш бўйича топшириқ берди, деб хабар берди Дарё.
Маълум бўлишича, бу ҳақда давлат раҳбарининг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилишида сўз борган.
Хабарда айтилишича, президент АҚШдаги ватандошлар билан учрашувлар чоғида маҳалла гузари ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.
Мазкур гузар Нью-Йорк ёки Вашингтонда барпо этилиши режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу маҳалла гузарида Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилади. Шунингдек, миллий ошхоналар ва чойхоналар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Таъкидланишича, топшириқни амалга ошириш вазифаси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқовга юклатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77718
Жамият
56703
Жамият
55925
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ