Жамият
Энди Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ҳақда 15-январь куни президент томонидан қабул қилинган қонунда белгилаб берилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ҳужжат жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган.
Қонунга кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Эндиликда маҳкумлар ўз шахсий маблағлари ҳисобидан 15 дақиқа давом этадиган бир марталик масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш имкониятига эга бўлади. Аввал ушбу ҳуқуқ фақат телефон орқали сўзлашиш билан чекланган эди.
Ҳужжатда қайд этилишича, масофали видео-учрашувлар ёки телефон орқали мулоқотлар жазони ижро этиш муассасаларининг тартиб-қоидалари ҳамда маҳкум сақланаётган шароитлардан келиб чиқиб ташкил этилади. Уларни ўтказиш тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексининг бир қатор моддаларига техник ва мазмуний ўзгартиришлар киритилиб, “телефон орқали сўзлашиш” тушунчаси кўплаб ҳолатларда “масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашиш” шаклида кенгайтирилди. Бу маҳкумларнинг яқинлари билан алоқасини сақлаб қолишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ