жамоатчилик назоратидаги реестр жорий этиш таклиф қилинди

Сақлаш
11:52 / 16.01.2026 8 0

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 14 ёшли қизга нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат жамоатчилик эътиборини болалар хавфсизлиги ва жинсий жиноятлар учун жавобгарлик масаласига яна бир бор қаратди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзоси Дилноза Азизова болаларга қарши жинсий жиноятларга нисбатан қатор қатъий чораларни таклиф қилди.

 

Унинг таъкидлашича, вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кескин кучайтирилиши лозим. “Болаларга тажовуз — бу шунчаки жиноят эмас. Бу бутун миллат келажагига қилинган ҳужум. Бундай ҳолатларга нисбатан жамият ҳам, давлат ҳам мутлақ муросасиз позицияда туриши шарт”, дейди депутат ўз мурожаатида. 

 

Шунингдек, болаларга қарши жинсий жиноят содир этган шахслар учун очиқ ва жамоатчилик назоратидаги махсус реестр жорий этиш, мактаб, маҳалла ва оила даражасида болаларни ҳимоя қилишга қаратилган мажбурий профилактик тизимни шакллантириш таклиф этилди. Бундан ташқари, жабрланувчи болаларга давлат ҳисобидан узлуксиз психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмларини мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

 

Мутахассислар бу каби чоралар жинсий жиноятларнинг олдини олиш ва болалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидламоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//