Жамият
Жамият
Китобхонлик тарғиботи бўйича янги дастурлар мактабларда ҳам амалга оширилади. Хусусан, “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент қарори эълон қилинди.
Фармонга кўра 2026-йил 1-февралдан:
– аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича “Китоб – маърифат манбаи” дастури амалга оширилади;
– давлат органларининг китоб ва китобхонлик ҳақидаги рекламалари ижтимоий ахборот (реклама) сифатида тан олинади;
– транспортларда (автобус, метро, самолёт, поездлар) симсиз ёки мобил интернет тармоғи орқали “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади, қулайлик учун ҚР кодлар ўрнатилади.
Умумтаълим муассасаларида “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилади. Унда клуб аъзолари ўртасида китоб таҳлилига бағишланган дебатлар ўтказилади. Мактабларда клуб аъзоларига йилига камида 20 та китоб ўқитиб борилади ва ҳар чоракда туман (шаҳар) кесимида энг фаол “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари аъзолари рағбатлантирилади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ