Сиёсат
Шавкат Мирзиёев жаҳондаги геосиёсий ўзгаришлар ва глобал иқтисодий жараёнлар фонида Ўзбекистон ташқи сиёсатини замон талабларига мос равишда янгилаш зарурлиги маълум қилди.
Айтилишича, сўнгги йилларда олиб борилган очиқ, прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи сезиларли даражада ошди. Шу билан бирга, глобал хавфсизлик архитектурасидаги ўзгаришлар, янги иқтисодий иттифоқлар, савдо йўналишлари, технологиялар ҳамда энергия бозорларидаги трансформациялар ташқи сиёсатдан янада фаол, аниқ мақсадли ва натижага йўналтирилган ёндашувни талаб этаётгани таъкидланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаш, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш ҳамда миллий манфаатларни халқаро майдонда янада самарали ҳимоя қилишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги қайд этилди. Президентга кўра, янги концепция мамлакатнинг узоқ муддатли стратегик мақсадлари, ички ислоҳотлар мантиғи ва ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларни ягона ва узвий тизим сифатида акс эттириши лозим.
Хусусан, ҳужжатда иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция ва экспортни ривожлантириш, транспорт-логистика йўналишлари, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатлар ўзаро боғлиқ ҳолда белгиланиши кераклиги таъкидланди. Давлат раҳбари ташқи сиёсатнинг амалий натижаларга хизмат қилиши, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга бевосита ҳисса қўшиши муҳимлигини алоҳида урғулади.
Ишларни самарали ташкил этиш мақсадида элчихоналарнинг ҳар бирига йилига қўшимча 100–200 минг доллар миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди. Шунингдек, дипломатлар меҳнатини муносиб эътироф этиш учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди. Бу ташаббуслар ташқи сиёсатни янги босқичга олиб чиқиш ва дипломатик фаолият самарадорлигини оширишга қаратилгани қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ