Энди диний материалларнинг рухсат этилгани ёки тақиқланганини текшириш мумкин бўлади

Сақлаш
16:40 / 07.05.2026 9 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тақиқланган диний материаллардан огоҳлантириш ва хабардор қилиш тизими – din.uzbbot махсус чат-боти ишга туширилди. Бу ҳақда Диний қўмита матбуот хизмати эълон қилди.

 

Қайд этилишича, ушбу платформа орқали фуқаролар диний материалларнинг диншунослик экспертизаси хулосаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, шунингдек, айрим шахс ва ташкилотлар фаолияти қонунчиликка мувофиқ ёки тақиқланганини текшириш имкониятига эга бўлади.

 

Шунингдек, фойдаланувчининг ўзи бирор манба ҳақида сўров юбориб, у ҳақида ҳам маълумот олиши мумкин. Бот ҳозирча тест режимида ишламоқда.

 

Ботдан фойдаланиш бўйича қуйида ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//