U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон Ливанни мағлуб этди

Сақлаш
21:30 / 07.01.2026 24 0

Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2026-йилги U-23 Осиё кубогида ўз юришини бошлади. Ливанга қарши кечган баҳсда жамоа 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Ар-Риёд шаҳридаги “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида бўлиб ўтди.

 

Мазкур баҳсда ҳисоб 23-дақиқада Амирбек Саидов томонидан очилди. 50-дақиқада Равшан Хайруллаев, 57-дақиқада эса Сардорбек Баҳромов гол уриб, Ўзбекистоннинг устунлигини янада мустаҳкамлади. 65-дақиқада рақиб футболчиси Леонардо Шаҳин ҳисобни қисқартирди. 90+5-дақиқага келиб Шаҳин дублга эришди ва жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди — 3:2.

 

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон “C” гуруҳида 1-ўринга кўтарилди. Гуруҳдаги дастлабки учрашувда Жанубий Корея ва Эрон жамоалари ўзаро дуранг ўйнади — 0:0.

 

Маълумот учун, 2028-йилги Лос Анжелос Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида мазкур турнирда Ўзбекистон U-21 терма жамоаси иштирок этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//