Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп Ҳиндистон фуқаролари келган

Сақлаш
12:54 / 06.01.2026 31 0

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган ТОП-20 давлат фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 54,3 % га ошган.

 

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

 

Ҳиндистон — 16,3 минг нафар

Туркманистон — 8,9 минг нафар

Тожикистон — 2,7 минг нафар

Покистон — 1,7 минг нафар

Хитой — 1,4 минг нафар

Жанубий Корея — 870 нафар

Қирғиз Республикаси — 823 нафар

Миср — 737 нафар

Филиппин — 501 нафар

АҚШ — 464 нафар

Туркия — 357 нафар

Афғонистон — 291 нафар

Иордания — 194 нафар

Буюк Британия — 179 нафар

Россия — 164 нафар

ЖАР — 155 нафар

Эрон — 115 нафар

Қозоғистон — 113 нафар

Бангладеш — 97 нафар

Италия — 94 нафар

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//