Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш тартиби белгиланди

Сақлаш
10:26 / 06.01.2026 30 0

2025 йил, 31 декабрдаги 850-сон Ҳукумат қарори билан “Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланиб, электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Унга кўра, электр энергетикаси тизими ишлашининг қуйидаги технологик бузилишлари мажбурий равишда текширилиши ва ҳисобга олиниши шарт:

 

- электр қурилмаларининг эксплуатация даврида, шунингдек, режали таъмирлаш, профилактика кўриги ва синовлар жараёнида аниқланган шикастланиш ҳолатлари;

- электр қурилмалари ва уларнинг элементларини ишдан чиқарган, техник (технологик) ҳолат параметрларининг рухсат этилмаган даражада четга чиқиши;

- истеъмолчиларга электр энергиясини қисман ёки тўлиқ режалаштирилмаган ҳолда етказиб беришнинг тўхтатилиши.

 

Технологик бузилиш ҳолатлари хусусияти ва оқибатининг оғирлигига қараб, авариялар, I ва II даражадаги ишдан чиқишларга бўлинади.

 

Технологик бузилишларнинг текшируви улар аниқланган заҳоти бошланиб, 10 кун ичида якунланиши лозим.

 

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, сақловчи, узатувчи ва тақсимловчи корхонада ҳамда унга тегишли электр тармоқларида содир бўлган барча технологик бузилишлар ушбу электр энергетикаси объекти томонидан ҳисобга олинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//