Илм-фан
Классик тушунчаларда Декарт ҳайвонларни фақат механизмлар сифатида тасаввур қилган - уларда ҳис-туйғулар, онг ёки маъноли алоқа йўқ деб ҳисоблаган. Аммо замонавий кузатишлар бунга мутлақо қарши далилларни кўрсатмоқда.
Олимлар ҳайвонларнинг ўлим ва ундаги йўқотишга муносабатларини илмий нуқтаи назардан таҳлил қилишди.
Уларнинг таъкидлашича, айрим ҳайвонлар ўзига яқин бўлган жонивор ўлганда ўзларини одатдагидан бошқача тутади.
Масалан, филлар. Бу жониворлар ўлган шерикларининг ёнида узоқ вақт қолиб кетиши кузатилган. Баъзида улар гўёки йўқолган аъзони унутгиси келмаётгандек у вафот этган жойга яна ва яна қайтиб келади. Ҳатто тошларни жамлаб, «қабр» яратиши ҳам мумкин экан.
Дельфинлар ёки китлар эса ўлган болаларини сақлаб юриб, узоқ вақтдан кейин ҳам ташлаб кетмайди.
Маймунларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бор. Улар яқин шериги йўқолгач, камроқ ҳаракат қилади, ёлғиз юради ёки одатдаги фаоллигини йўқотади.
Уй ҳайвонларида ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни кузатиш мумкин. Мисол учун, эгаси вафот этган ит ёки мушук кам овқат ейди, тинчлиги бузилади, уйнинг маълум жойларида эгасини излаб юргандек бўлади.
Олимлар, албатта, бу ҳолатларни инсонлардаги қайғу билан тўлиқ тенглаштирмайди. Чунки ҳайвонлар ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалай олмайди. Лекин кузатувлар шуни кўрсатадики, йўқотиш ҳайвонлар ҳаётига ҳам таъсир қилади.
Мутахассислар фикрича, ҳайвонлар атрофидаги ўзгаришларни сезади ва бунга ўзига хос тарзда жавоб беради. Бу уларнинг фақатгина инстинкт билан эмас, балки мураккаброқ ички ҳолатлар билан яшашини кўрсатади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77504
Жамият
56592
Жамият
55782
Жамият
50858
Жамият
//
Изоҳ йўқ