Жамият
Ҳукумат қарори билан «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси амалга оширилади.
Ҳар йили мазкур лойиҳа доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилади.
Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан:
▫️ 100 нафар ўқитувчи 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти;
▫️ 10 нафар ўқитувчи хорижий саёҳатга йўлланма;
▫️ 500 нафар ёшлар ноутбук;
▫️ 500 нафар ёшлар қимматбаҳо совғалар;
▫️ 3 та олий таълим ташкилоти пул мукофоти;
▫️ 2 та умумтаълим мактаби «Президент совғаси» – электромобиль билан тақдирланади.
Шунингдек, «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида ёшларга қуйидаги имкониятлар яратилади:
▪️ рақамлаштириш соҳасида замонавий касбларга, жумладан, ИТ-лойиҳа бошқарувчиси, стартап лойиҳаси бошқарувчиси ҳамда хорижий тилларга бепул ўқиш;
▪️ халқаро профессионал даражадаги ИТ-сертификатларни олиш бўйича ўқув курсларида бепул таълим олиш.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77504
Жамият
56592
Жамият
55782
Жамият
50858
Жамият
//
Изоҳ йўқ