Жамият
Ўзгидромет 10 январгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 6 январь куни шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0– -2° совуқ, кундузи +7– +9° илиқ бўлади.
7–9 январь кунлари шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3– -8° совуқ, 10 январда 0– -5° совуқ, кундузи — 7-8 январда +3– +8° илиқ, 9-10 январда +5– +10° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 6 январда 0– -5° совуқ, 7-9 январда -3– -8° совуқ, 10 январда 0– -5° совуқ, кундузи — 6 январда +5– +10° илиқ, 7-8 январда +3– +8° илиқ, 9-10 январда +5– +10° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 6 январда -3° совуқ– +2° илиқ, 7-8 январда 0– -5° совуқ, кундузи — 6–8 январда +5– +10° илиқ; 9-10 январда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +8– +13° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 январда -2° совуқ– +3° илиқ, 9-10 январда 0– +5° илиқ, кундузи — 6 январда +6– +11° илиқ, 7-8 январда +8– +13° илиқ, 9-10 январда +10– +15° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 6 январда -2° совуқ– +3° илиқ, 7-8 январда 0– -5° совуқ, 9-10 январда -2° совуқ– +3° илиқ; кундузи — 6-7 январь кунлари +2– +7° илиқ, 8 январда +5– +10° илиқ, 9-10 январда +7– +12° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 6–8 январь кунлари -5– -10° совуқ, 9-10 январда -2– -7° совуқ, кундузи — 6 январда -3° совуқ– +2° илиқ, 7-8 январда 0– -5° совуқ, 9-10 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.
5 январда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77504
Жамият
56591
Жамият
55782
Жамият
50858
Жамият
//
Изоҳ йўқ