Жаҳон
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Туркистан» газетасига берган интервьюсида ўзи ва ҳамкасбларининг жисмоний ҳолатига баҳо берди.
«Соғлиғимдан шикоят қилмайман: қон босими барқарор, меъёрда. Медитациясиз кундалик йога машғулотлари билан шуғулланишга одатландим. Ҳафтада бир неча марта собиқ профессионал ўйинчи билан стол тенниси ўйнайман. Дарҳақиқат, 9 килограмм вазн йўқотдим, бу ўзимни анча яхши ҳис қилишимга ёрдам берди», деган Тўқаев.
Қозоғистон президенти, шунингдек, ҳамкасбларининг жисмоний фаоллиги ҳақида ҳам гапириб ўтган.
«Путин яқинда Бишкекда бўлиб ўтган норасмий тадбирда ёш дзюдочига қарши усул қўллаб, катта авлод шарафини ҳимоя қилди. Алиев (Озарбайжон президенти) ҳам жисмонан бақувват, у доимий равишда машқ қилади, Жапаров (Қирғизистон раҳбари) футбол ўйнайди. Мирзиёев яхши спорт формасида, у ҳам залда шуғулланади. Пашинян (Арманистон бош вазири) — велосипедчи. Лукашенко (Беларус раҳбари) ҳанузгача хоккей ўйнайди. Раҳмон (Тожикистон президенти) ҳам соғлиғидан шикоят қилмайди. Шундай экан, барча ҳамкасблар ажойиб формада», деган у «Туркистан» газетасига берган интервьюсида.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ