Инстаграмда энг хавфли ишлар ҳақида биласизми?

Сақлаш
11:37 / 05.01.2026 30 0

Адвокат Жаҳонгир Ғаниев Инстаграмдаги энг хавфли ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, хавфлилик даражаси бўйича биринчи ўринда турадигани бу – диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари йўғрилган материални кимгадир юбориш. Бунинг учун 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

 

“Масалан, ўзингиз тушунмаган қанақадир диний материални курсдошингизга ёки синфдошлар гуруҳига юбордингиз. Агар у диний материал экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилса, 5 йилдан 8 йилгача қамалиб кетишингиз мумкин”, дейди Ғаниев

 

Иккинчи ўринда – Президентни ҳақорат қилиш, туҳмат қилиш туради. Бунда ҳуқуқбузарга 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

 

Учинчи ўринда – фуқароларни, яъни оддий Instagram фойдаланувчиларини ҳақорат қилиш. Бунинг учун 164 млн сўмгача жарима жазоси белгиланган.

 

Тўртинчи ўринда – ноқонуний диний материалларни тарқатиш. Бунда материал экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилмаган бўлса ҳам, лекин диний мазмундаги материал бўлса, уни тарқатганлик учун 8 млн сўмдан 41 млн сўмгача жарима жазоси белгиланган. Бундан ташқари, материал тарқатилган телефон мусодара қилинади ёки йўқ қилинади.

 

Бундай жазога тортилмаслик учун тарқатилаётган материал тасдиқланган бўлиши ёки уни тарқатиш учун рухсатнома бўлиши керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//