Жамият
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан «Табиат уйғунлиги ҳимоячилари» фарзандларининг контракт тўловлари(умумий қиймати 916 млн 718 минг сўм) тўлаб берилди.
Хабарга кўра, аввалроқ ҳудудлардаги санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалик посбонларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ўтказилган бўлиб, унда санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи кўп йиллар давомида садоқатли меҳнат қилган ходимлари қатнашган.
Танловга жами 182 та ариза келиб тушган ва шундан 100 таси саралаб олинган.
«Янги йил» байрами арафасида ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларига агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан контракт тўловлари тўлаб берилган.
Ҳудудлар бўйича тақсимланиш қуйидагича:
▪️ Қорақалпоғистон Республикасидан 19 нафар ходимга жами 157 493 млн сўм;
▪️ Андижон вилоятидан 6 нафар ходимга жами 61 млн 951 минг сўм;
▪️ Бухоро вилоятидан 7 нафар ходимга жами 65 млн 809 минг сўм;
▪️ Жиззах вилоятидан 8 нафар ходимга жами 77 млн 603 минг сўм;
▪️ Қашқадарё вилоятидан 8 нафар ходимга жами 73 млн 828,5 минг сўм;
▪️ Навоий вилоятидан 9 нафар ходимга жами 81 млн 912,5 минг сўм;
▪️ Наманган вилоятидан 5 нафар ходимга жами 44 млн 750 минг сўм;
▪️ Самарқанд вилоятидан 2 нафар ходимга жами 20 млн 983 минг сўм;
▪️ Сирдарё вилоятидан 1 нафар ходимга жами 8 млн 623 минг сўм;
▪️ Сурхондарё вилоятидан 3 нафар ходимга жами 23 млн 910 минг сўм;
▪️ Тошкент вилоятидан 5 нафар ходимга жами 39 млн 946 минг сўм;
▪️ Фарғона вилоятидан 3 нафар ходимга жами 24 млн 173 минг сўм;
▪️ Хоразм вилоятидан 2 нафар ходимга жами 20 млн 888,4 минг сўм;
▪️ Тошкент шаҳридан 22 нафар ходимга жами 215 млн 347,4 минг сўм.
«Бу каби танловлардан кўзланган мақсад аввало инсон қадрини янада улуғлашдир. Шу билан бирга, узоқ йиллар давомида тозалик ва ободончилик йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган соҳа ходимларини эъзозлаш, уларнинг оила аъзолари учун қулай имкониятлар яратиш баробарида фарзандларининг Ватан равнақи йўлида муносиб хизмат қиладиган илмли, зиёли кадр бўлиб етишишига замин яратиш орқали «Ижтимоий лифт» тамойилини қўллаб-қувватлашдан иборат», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
77492
Жамият
56587
Жамият
55776
Жамият
50855
Жамият
//
Изоҳ йўқ