Жамият
Жамият
Ўзбекистонлик мигрант Россияда калтаклаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олинганини маълум қилди.
Хабарга кўра, воқеа Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида содир бўлган. Айни пайтда фуқаронинг вафот этиш сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот мавжуд эмас. Ижтимоий тармоқларда тилга олинган иккинчи фуқаро ҳақидаги маълумотлар эса тасдиқланмаган.
Вазирлик хабарида тегишли идоралардан аниқ маълумотлар келиб тушиши билан жамоатчиликка қўшимча ахборот берилиши айтилади.
“Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хабаровск ўлкаси Прокуратураси, Тергов бошқармаси ҳамда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Хабаровск ўлкасидаги ваколатхонасига ноталар юборилиб, ҳолатни ҳар томонлама холисона ва қонуний тартибда ўрганиш сўралган.
“Ўзбекистон дипломатлари хориждаги ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор вазифа деб билади”, дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ