Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди, деб хабар берди Президент Матбуот хизмати.
.jpg)
Янги Тошкентда ҳам кенг кўламли уй-жой қурилиши бошланган. Биринчи босқичда 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма барпо этилиши белгиланган. Лойиҳа тўлиқ якунланганда эса Янги Тошкент 2 миллион нафар одам яшайдиган улкан мегаполисга айланади.
Уларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасидаги биринчи қадам «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасидир. Мажмуа минтақамиздаги энг йирик уй-жой лойиҳаларидан бири ҳисобланади. 95 гектар ҳудудда 15 мингга яқин хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилади.
Бугунга қадар бу ерда 18 миллион квадрат метрдан ортиқ қурилиш ишлари бажарилди. Бунда «А+» энергия тежамкорлик тоифасидаги замонавий материаллар қўлланмоқда.
Мажмуада 15 мингдан ортиқ дарахт ва кўчатлардан иборат яшил ҳудуд ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, автоном иситиш ва совитиш тизимлари бўлади, том қисмлари тўлиқ қуёш панеллари билан қопланади.
Аҳолининг шахсий транспорт воситаларини сақлаши учун уйларнинг ер ости қисмларида автотураргоҳлар ташкил этилади. Мажмуадан 5-10 дақиқалик масофада боғ, метро бекати, маъмурий бинолар ва ижтимоий муассасалар қайд ростлайди.
Президент тайёр хонадонлардан бирига кириб, шароитлар билан танишди, Янги Тошкент аҳоли учун ҳар томонлама қулай уй-жой қуришда бутун мамлакатимизга намуна ва тажриба мактаби бўлиши кераклигини таъкидлади.
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77485
Жамият
56584
Жамият
55767
Жамият
50852
Жамият
//
Изоҳ йўқ