Жамият
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент метрополитени ҳамда шаҳар автобус йўналишлари ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.
Метро ҳаракати:
- Байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади;
- 2025 йил 31 декабрь ва 2026 йил 2 январь кунлари — метро поездлари шанба куни жадвали асосида ҳаракатланади;
- 2026 йил 1 январь куни — метро поездлари якшанба куни жадвали бўйича қатнайди;
- 5 январь (душанба) — иш куни бўлиб, метро ҳаракати одатий иш куни жадвали асосида ташкил этилади.
Автобус йўналишлари ҳаракати:
- Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 31 декабрь куни шаҳар автобус йўналишларида қатновлар соат 01:00 га қадар амалга оширилади;
- 2026 йил 1 январдан 2026 йил 4 январь кунига қадар шаҳар автобус йўналишларида қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ