Сиёсат
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Улардан энг кўпи, яъни 3,1 миллион нафари Қирғизистон Республикасига борган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 23 % га ошган.
Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Қирғиз Республикаси — 3,1 млн нафар;
Қозоғистон — 1,3 млн нафар;
Тожикистон — 1,2 млн нафар;
Россия — 399 минг нафар;
Саудия Арабистони — 296,4 минг нафар;
Туркия — 251,1 минг нафар;
БАА — 126,3 минг нафар;
Миср — 61 минг нафар;
Хитой — 46 минг нафар;
Вьетнам — 35,6 минг нафар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ